ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Янги Тошкентда “Санкт-Петербург” мавзеси қурилади, дея хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси.
Ўзбекистон пойтахтининг Янги Тошкент туманида Санкт-Петербург мавзесини қуриш бўйича меморандум имзоланди.
"Мавзенинг архитектура лойиҳасини петербурглик мутахассислар ишлаб чиқиши режалаштирилган", — дейилади хабарда.
Янги Тошкентнинг биринчи турар-жой ва инфратузилма объектлари қурилиши 2024 йилнинг апрель ойида бошланган. Қурилиш 2045 йилгача якунланиши кутилмоқда.