Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида бинолар қурилишига старт берди
09:50 04.04.2024 (янгиланди: 09:52 04.04.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари мажмуаларнинг имкониятлари ва аҳамияти ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида бир қатор объектлар қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Бундан бир йил аввал, 18 март куни Янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйилган эди. Бунёдкорлик ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш ва дирекция тузилиб, лойиҳалаштириш олиб борилди. 2024 йил 3 апрель куни, муқаддас Рамазон ойида бу ерда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди”, - дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тадбирда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, бу тарихий воқеа эканини таъкидлади.
“Бугун “Янги Ўзбекистон” университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби ҳамда Миллий мақом марказига тамал тоши қўямиз. Янги шаҳар қурилиши илм-фан, маънавият масканларидан бошланаётгани бежиз эмас. Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади”, – деди давлат раҳбари.
Тошкент давлат педагогика университетининг янги кампуси 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, замонавий спорт комплекси, маданият саройи, амфитеатр ва бошқа объектларни ўз ичига олади. Юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида “боғча – мактаб – университет” яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.
“Янги Ўзбекистон” университети Ўзбекистондаги энг нуфузли олийгоҳ бўлиб, унда муҳандислик, бошқарув, ахборот технологиялари, агротехнологиялар, гуманитар ва табиий фанлар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Шаҳарда мазкур университет учун ҳам замонавий кампус қурилади. Хусусан, бу ерда 10 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари, 1 минг 150 ўринли ошхона, кутубхона ва ихчам музей, спорт мажмуаси, олимпия сузиш ҳавзаси барпо этилади. Шунингдек, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона, профессор-ўқитувчиларга 286 ўринли турар жой қуриб берилади.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси учун янги мажмуада кутубхона фондида сақланаётган 10 миллиондан ортиқ адабиётларни муносиб сақлаш ва бир пайтнинг ўзида 1 минг 420 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилади. Унинг умумий майдони 30 минг квадратметрни ташкил қилади.
Шунингдек, Янги Тошкентда халқаро талаблар асосида Миллий театрнинг муҳташам биноси барпо этилади. Унда санъаткорлар учун ҳам, томошабинлар учун ҳам ҳар жиҳатдан қулай шароитлар яратилади. Келгусида у Ўзбекистондаги барча театрлар учун ўзига хос ижодий лаборатория вазифасини бажаради.
Шаҳарда Алишер Навоий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази, ижод мактаби, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини жамлаган ўзига хос маънавият мажмуаси ҳам қад ростлайди.
Давлат раҳбари бу мажмуаларнинг имкониятлари ва аҳамиятига тўхталиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бугун пойдевори қўйилаётган масканлар кўп йиллар халқимиз маънавиятини бойитиш, ёшларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади. Янги Тошкент шаҳрининг нафақат юртимиз, балки минтақамизда ҳам чинакам илм-маърифат ва маданият марказига айланишига катта ҳисса қўшади, деб ишонаман”, – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска строительства ряда объектов на территории Нового Ташкента
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб берди.