ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Россия авиацияси 6 декабрь куни Қора денгизда Украина Қуролли кучларининг олтита экипажсиз катерини ва иккита дронини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги.
Запорожье вилоятида Россия разведкачилари Работино қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг йирик истеҳкомини аниқлаб йўқ қилишди.
“У ерда Starlink спутник алоқа тизими ва бошқа ускуналарнинг кўплаб антеннаси кўриниб турарди. Биз унинг координаталарини артиллерияга топширдик. Ўша тундаёқ “Солнцепёк” у жойни йўқ қилди. Душман ҳамма нарсани ташлаб қочди. Аслида у ерда ҳеч нарса омон қолмаган. “Солнцепёк” жуда самарали қурол", - деб айтиб берди чақирув белгиси “Белый” бўлган разведкачи.
Ўтган ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари Украинанинг 10 та танкини, (жумладан, 2 та “Leopard”) 51 та зирҳли машинасини, 31та тўпини, 18 та радиоэлектрон кураш станциясини, 45 та дала ўқ-дори омоборлари ва 441 та учувчисиз аппаратларини йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Украина жами 649 та самолёти, 283 та вертолёти, 37 354 та учувчисиз аппарати, 586 та зенит-ракета тизими, 19 685 та танк ва зирҳли жанговар машинаси, 1497 та кўп ракетали тизими, 19 085 дала артиллерия қуроли ва миномёти, 29 061 дона махсус ҳарбий машинасидан маҳрум бўлди.