Танзила Нарбаева Санкт-Петербургда кимлар билан учрашди?

Сенат раиси ташриф доирасида Қозоғистон ва Россия парламент палаталари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди, дея хабар берди Ўзбекистон юқори палатаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, учрашувларда Матвиенко ҳамда Ашимбаев Нарбаевани Сенат раиси лавозимига сайлангани билан табриклаб, келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
1 / 2
2 / 2
"Мулоқот чоғида Ўзбекистон парламенти билан алоқаларни янги мазмун билан бойитиш, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, ҳудудий вакиллик органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўришга эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси кун тартибидаги муҳим вазифалар ижроси ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
В рамках визита Председатель Сената провела встречи с руководителями палат парламентов Казахстана и России
Федерация Кенгаши раиси ўз сўзида МДҲ ПА платформасидаги ўзбекистонлик парламентарийларнинг анъанавий фаоллигини алоҳида қайд этди.
В рамках визита Председатель Сената провела встречи с руководителями палат парламентов Казахстана и России
Танзила Нарбоева Парламентлараро ассамблея томонидан ўтказилаётган тадбирлар юқори савияда ташкил этилганини айтиб, Ўзбекистон томони кўп томонлама ташаббусларни, жумладан, “Хотира поезди” маданий-маърифий лойиҳасини самарали амалга оширишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Шунингдек, у парламент аъзоларини мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида имзоланган икки томонлама шартномаларни кўриб чиқишни таклиф қилди.
Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди