https://sputniknews.uz/20241124/tanzila-narbaeva-mdh-parlamentlararo-assambleya-57-sessiya-46788330.html
Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди
Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Нарбаева ўз нутқида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари сурди. 24.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-24T14:45+0500
2024-11-24T14:45+0500
2024-11-25T10:36+0500
сиёсат
ўзбекистон
санкт-петербург
мдҳ
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/18/46787998_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4fdc88b9e9143bec02efbb74fd6e556d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди, дея хабар берди Ўзбекистон юқори палатаси матбуот хизмати.Айтилишича, Нарбаева ўз нутқида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари сурди.Мажлис давомида парламент аъзолари сайлов жараёнларини халқаро кузатиш институтининг демократияни ривожлантиришдаги роли масаласини кўриб чиқишди. Бугун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси демократик тамойилларни илгари суриш, парламентаризм ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.Ҳозирги вақтга қадар Ассамблеянинг кузатув миссиялари юздан ортиқ сайлов кампанияларини мониторинг қилишда қатнашди. Уларнинг таркибида Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.Иштирокчилар Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган Сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида урғу берди.Мажлисда Ўзбекистон парламент делегацияси аъзолари кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган, қонун ижодкорлиги ташаббусларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон манфаатларига хизмат қиладиган модел қонунлар ҳамда тавсияларни қўллаб-қувватлади.Ҳамдўстлик мамлакатлари парламент аъзолари 20 тадан ортиқ ҳужжатларни қабул қилишди. МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-ялпи мажлисида экология, таълим ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳаларига оид янги қонунлар қабул қилиниб, намунавий қонунлар ва ҳужжатларнинг умумий сонини 700 тадан ортиққа етказди. Қабул қилинган ҳужжатлар миллий қонунчиликка татбиқ этиш учун иштирокчи давлатлар парламентларига юборилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/18/46787998_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6f4c15ff8a6416ba358a475125934b9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, санкт-петербург, мдҳ, танзила норбоева
сиёсат, ўзбекистон, санкт-петербург, мдҳ, танзила норбоева
Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди
14:45 24.11.2024 (янгиланди: 10:36 25.11.2024) Нарбаева ўз нутқида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди, дея хабар берди Ўзбекистон юқори палатаси
матбуот хизмати. Айтилишича, Нарбаева ўз нутқида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари сурди.
Мажлис давомида парламент аъзолари сайлов жараёнларини халқаро кузатиш институтининг демократияни ривожлантиришдаги роли масаласини кўриб чиқишди. Бугун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси демократик тамойилларни илгари суриш, парламентаризм ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.
Ҳозирги вақтга қадар Ассамблеянинг кузатув миссиялари юздан ортиқ сайлов кампанияларини мониторинг қилишда қатнашди. Уларнинг таркибида Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Иштирокчилар Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган Сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида урғу берди.
Мажлисда Ўзбекистон парламент делегацияси аъзолари кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган, қонун ижодкорлиги ташаббусларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон манфаатларига хизмат қиладиган модел қонунлар ҳамда тавсияларни қўллаб-қувватлади.
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламент аъзолари 20 тадан ортиқ ҳужжатларни қабул қилишди. МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-ялпи мажлисида экология, таълим ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳаларига оид янги қонунлар қабул қилиниб, намунавий қонунлар ва ҳужжатларнинг умумий сонини 700 тадан ортиққа етказди. Қабул қилинган ҳужжатлар миллий қонунчиликка татбиқ этиш учун иштирокчи давлатлар парламентларига юборилади.