ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари Донецкдаги Дальний қишлоғини озод қилишди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Айтилишича, “Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ДХРдаги Дальний аҳоли пункти устидан назоратни ўз қўлига олди.
“Жануб" қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Дальний аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, Донецк Халқ Республикасининг Червоное, Северск, Веролюбовка, Дачное ва Курахово аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 33, 54-механизациялашган, 56-мотоўқчилар бригадалари қўшинлари мағлубиятга учради. Украина Қуролли кучларининг 46-аэромобиль бригадасининг қарши ҳужуми қайтарилди.