Шавкат Мирзиёев россиялик санъаткорларни мукофотлади — улар кимлар?

Сергей Безруков ва Андрис Лиепа "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясининг маданият ва санъат соҳалари вакилларини "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар мукофотланди:
Сергей Безруков - Россия Федерациясининг халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри
Андрис Лиепа - Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр
Мазкур мукофот санъаткорларга Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун берилди.
Шунингдек, улар ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
Россия президенти Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади