Россия президенти Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВладмир Путин
Владмир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2024
Oбуна бўлиш
Санъаткорлар икки мамлакат маданиятини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш йўлидаги самарали меҳнатлари учун Россия мукофотларига сазовор бўлди.
TOШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон санъаткорларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров ва “Ўзбекконцерт” артисти Севара Назархонова “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Шу билан бирга, Россия Федерацияси раҳбари уларнинг “Россия ва Ўзбекистон маданиятларини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш борасидаги самарали фаолиятини” қайд этди.
Бундан ташқари, маданият ва мусиқа санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган артисти унвони чечен вокалисти Мурод Байкаевга, А.Шахбулатов номидаги Чеченистон давлат филармонияси солистига берилди.
“Дўстлик” ордени 1994 йил таъсис этилган. У Россия ва чет эл фуқароларига халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун берилади.
Янгиликлар лентаси
0