Сенат олдида турган долзарб вазифалар маълум қилинди

Sputnik
TOШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ялпи мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Олий Мажлис Сенатига сайлов натижалари тўғрисида ахборот берди.
В городе Ташкент состоялось первое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
“Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 4 кишидан сайланди. Яна 9 нафар сенатор Ўзбекистон президентининг фармони билан тайинланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, охирги беш йилда юқори палата томонидан 106 марта ҳисоботлар эшитилган, ижро органларига 1 минг 300 та сўров киритилган. Ўтган даврда хорижий давлатлар билан парламентлараро дўстлик гуруҳлари сони 26 тадан 73 тага етган.
В городе Ташкент состоялось первое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
Сенат олдида турган долзарб вазифалар маълум қилинди:
1.
Қонунларни муҳокама қилишда янгича механизмларни жорий этиш. Айниқса, қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш.
2.
Маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси бўлиши керак. Маълумки, энди халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳокимлар эмас, балки депутатлар орасидан сайланган кенгаш раислари бошчилик қилади. Шунингдек, Кенгаш сўрови ва Кенгаш текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади. 2026 йилдан бошлаб туман ва шаҳар Кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмайди.
3.
Туман ва шаҳарлар бюджети муносабатларида ҳам маҳаллий кенгашлар жуда катта ваколатларга эга. Бундан оқилона фойдаланиб, аҳолини қийнаётган масалаларни ҳал этиш, Сенат эса бу йўналишларда маҳаллий кенгашларга кўмаклашиб бориши зарур.
4.
Янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган. Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши керак.
5.
Сенат қўмиталари – юқори палатанинг юраги, ҳаракатлантирувчи кучидир. Шу боис, қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди.
6.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги дастур ва режаларни тўлиқ рўёбга чиқаришда сенаторларнинг иштироки жуда муҳим.
7.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент назоратини, бутун жамиятимиз иштирокини янада кучайтириш зарур. Сенат аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак.
8.
Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади. Бунда Сенат фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланмай, уларнинг фаолияти билан танишиб, хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш зарур.
Кун тартибига мувофиқ, Сенатда 7 та қўмита ва битта комиссия тузилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди
Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди