https://sputniknews.uz/20241119/tanzila-narbaeva-senat-rais-46689001.html
Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева Олий Мажлис Сенатининг раиси этиб қайта сайланди. У 1957 йилда туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. У 2019 йилда Олий мажлис Сенати раиси лавозимига сайланган эди (2020 йил январь ойида қайта сайланган).
2024-11-19T13:57+0500
2024-11-19T13:57+0500
2024-11-19T15:16+0500
сиёсат
ўзбекистон
сенаторлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/08/26015208_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_15ac4e98dd79ffa868670d7ff47847aa.jpg
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Танзила Нарбаева Олий Мажлис Сенатининг раиси этиб қайта сайланди, дея хабар берди президент матбуот котиби.Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, президент Олий Мажлис Сенати раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди. Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди. Шунингдек, Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди ва улар ушбу лавозимларга сайланди.Президент сенаторлар томонидан Сенат раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган Танзила Нарбаева, Содиқ Сафоев, Аманбай Оринбаевни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади. Давлат раҳбари улар бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятини ишга солиб, мамлакат ҳаётида, Сенат фаолиятида янги, ёрқин саҳифа очишига ишонч билдирди.Танзила Нарбаева 1957 йилда туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. У 2019 йилда Олий мажлис Сенати раиси лавозимига сайланган эди (2020 йил январь ойида қайта сайланган).
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/08/26015208_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d215d68523b65e3148a1311957c2b5ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
танзила нарбаева сенат раиси маълумот биография
танзила нарбаева сенат раиси маълумот биография
Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
13:57 19.11.2024 (янгиланди: 15:16 19.11.2024) Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Танзила Нарбаева Олий Мажлис Сенатининг раиси этиб қайта сайланди, дея хабар берди президент
матбуот котиби. Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, президент Олий Мажлис Сенати раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.
Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.
Шунингдек, Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди ва улар ушбу лавозимларга сайланди.
Президент сенаторлар томонидан Сенат раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган Танзила Нарбаева, Содиқ Сафоев, Аманбай Оринбаевни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.
“Ўзингиз бир тасаввур қилинг – 37 миллионлик халқдан фақатгина 65 нафар инсонга сенатор бўлишдек юксак шараф ва бахт насиб этди. Бу улкан ишонч ва масъулиятнинг қадрига етиш, уни ҳалол ва содиқ хизмат билан оқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир", - деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари улар бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятини ишга солиб, мамлакат ҳаётида, Сенат фаолиятида янги, ёрқин саҳифа очишига ишонч билдирди.
Танзила Нарбаева 1957 йилда туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. У 2019 йилда Олий мажлис Сенати раиси лавозимига сайланган эди (2020 йил январь ойида қайта сайланган).