“Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Транспорт вазирлиги: бизнес-классдаги ўриндиқлар йўналиш бўйича ўзгаради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида янги поезд қатнови қўйилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан Ўзбекистон Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан янги поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Поез таркиби 12 та вагондан иборат бўлиб, унда 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизель вагони бор.
Между Ташкентом и Бухарой будет курсировать новый поезд
Айтилишича, бизнес-классдаги ўриндиқлар йўналиш бўйича ўзгаради. Поезд тўхтаб турганда ҳам вагонлардаги совутиш тизими ишлашда давом этади.
Между Ташкентом и Бухарой будет курсировать новый поезд
“Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида. Синов якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади”, — дейилади хабарда.
Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат. У 592 км масофани босиб ўтади.
Поезд ёки самолёт: Ўзбекистондаги ички рейслар нархлари қанча?
Ўзбекистоннинг темир йўл соҳасидаги режалари маълум бўлди