https://sputniknews.uz/20240807/uzbekistan-temir-yol-rejalar-45063864.html
Ўзбекистоннинг темир йўл соҳасидаги режалари маълум бўлди
Ўзбекистоннинг темир йўл соҳасидаги режалари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совутиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда.
2024-08-07T11:16+0500
2024-08-07T11:16+0500
2024-08-07T13:45+0500
жамият
ўзбекистон
темир йўл
поезд қатнови
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/07/45068004_0:151:3105:1897_1920x0_80_0_0_ba2ba14fa2991c760ce065f619aed042.jpg
TOШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасида олиб борилаётган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Айтилишича, кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совутиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда. 143 та вагон таъмирталаб. 59 та локомотив хизмат муддатини ўтаб бўлган. Мутасаддилар ушбу маблағлар ҳисобидан поездлар паркини янгилаш режалари бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Натижада йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради. Таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида инфратузилма, вагон хизмати, йўловчиларни ташиш кабилар билан шуғулланувчи 6 та мустақил корхона иш бошлади. Поездлар таркибига 1 минг 40 та янги юк ва 45 та йўловчи вагони қўшилди. Ички йўналишда юк ташиш муддати 2 карра қисқарди. “Келес” станциясида қўшимча 2 та электрлашган йўлни қуриш орқали Тошкент атрофида поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди. Илгари йиллар давомида зарарга ишлаб келган “Ўзбекистон темир йўллари” бу ислоҳотлар натижасида фойда кўришга ўтди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/07/45068004_187:0:2916:2047_1920x0_80_0_0_0f6fd3a469817d0b35cc5896ef05c112.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон темир йўл режа
ўзбекистон темир йўл режа
Ўзбекистоннинг темир йўл соҳасидаги режалари маълум бўлди
11:16 07.08.2024 (янгиланди: 13:45 07.08.2024) Қайд этилишича, кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совутиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда.
TOШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасида олиб борилаётган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Айтилишича, кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совутиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда. 143 та вагон таъмирталаб. 59 та локомотив хизмат муддатини ўтаб бўлган.
“Шунинг учун янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 50 миллион доллар ажратилмоқда. 38 та локомотив олиб келиш ва 12 та электровозни модернизация қилиш бўйича хитойлик ҳамкорлар билан 181 миллион долларлик келишувга эришилган”, — дейилади хабарда.
Мутасаддилар ушбу маблағлар ҳисобидан поездлар паркини янгилаш режалари бўйича ахборот берди.
Қайд этилишича, Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.
“Бунинг учун Жанубий Кореянинг "Hyundai Rotem" компаниясидан 6 та замонавий электропоезд олиб келиниши белгиланган. Ҳозирги кунда узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўли электрлаштирилмоқда ва буни йил охиригача якунлаш мўлжалланган. Келгуси йилларда 196 километрлик “Мискин-Нукус” тармоғи электрлаштирилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Натижада йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.
Таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида инфратузилма, вагон хизмати, йўловчиларни ташиш кабилар билан шуғулланувчи 6 та мустақил корхона иш бошлади.
Поездлар таркибига 1 минг 40 та янги юк ва 45 та йўловчи вагони қўшилди. Ички йўналишда юк ташиш муддати 2 карра қисқарди. “Келес” станциясида қўшимча 2 та электрлашган йўлни қуриш орқали Тошкент атрофида поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди.
Илгари йиллар давомида зарарга ишлаб келган “Ўзбекистон темир йўллари” бу ислоҳотлар натижасида фойда кўришга ўтди.