Ўзбекистон ва Покистон "ақл марказлари" ҳамкорликни йўлга қўяди

Покистон Ўзбекистоннинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон "ақл марказлари" ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг "Golden Ring Economic Forum" (GREF) таҳлилий маркази раиси Сикандер Афзал ва марказ президенти Хаснаин Реза билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистон ва Покистоннинг етакчи таҳлилий, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда "ақл марказлари" ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Покистон томони Ўзбекистоннинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон ва Покистон электрон савдо майдончаларига кириш имкониятларини кенгайтиради
“Учрашув сўнггида минтақавий боғлиқлик ташаббуси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва бошқа масалалар бўйича қўшма ахборот-таҳлилий ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб мақсадида Ўзбекистон "ақл марказлари" билан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Транспорт-логистика: Покистон Ўзбекистон орқали қўшни минтақалардаги бозорларга чиқмоқчи