https://sputniknews.uz/20241104/uzbekistan-pakistan-elektron-savdo-46454185.html
Ўзбекистон ва Покистон электрон савдо майдончаларига кириш имкониятларини кенгайтиради
Ўзбекистон ва Покистон электрон савдо майдончаларига кириш имкониятларини кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат ўртасида электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. 04.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-04T19:12+0500
2024-11-04T19:12+0500
2024-11-05T10:33+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳиндистон
савдо
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
электрон савдо
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/04/46453997_0:80:1280:800_1920x0_80_0_0_3715c2490c4fb67a686216c87fd6d9a5.jpg
TOШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 9-йиғилишида маълум қилинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.Тошкентда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Покистон савдо вазири Жам Камол Хон, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки давлатнинг 100 тадан ортиқ йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этишди. Делегация раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилишида тўғридан-тўғри Ўзбекистон-Покистон келишувларини амалга оширишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисобот ва режалари тингланди. Инвестиция ҳамкорлиги доирасида 2025-2026 йиллар учун “Саноат кооперацияси дастури” ишлаб чиқилади. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, кимё саноати, текстил ва машинасозлик каби соҳаларда кенг кўламли қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, транспорт алоқаларини ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасида товарлар ҳаракатини соддалаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар келишиб олинди. Сўнгги беш йилда Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 3 баравар кўпайиб, шу йил бошидан яна 10% ўсди ва 300 миллион доллардан ошди. Сўнгги беш йилда қўшма корхоналар сони ҳам уч бараварга ошиб, 128 тага етди. Автомобиль транспортида юк ташиш ҳажми қарийб 6,5 бараварга ўсиб, 2023 йилда 354 минг тоннага етди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/04/46453997_63:0:1200:853_1920x0_80_0_0_0989eafaf8769725d50b4ee4fcaa7037.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳиндистон, савдо, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, электрон савдо, ҳамкорлик
иқтисод, ўзбекистон, ҳиндистон, савдо, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, электрон савдо, ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Покистон электрон савдо майдончаларига кириш имкониятларини кенгайтиради
19:12 04.11.2024 (янгиланди: 10:33 05.11.2024) Икки давлат ўртасида электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.
TOШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 9-йиғилишида маълум қилинди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Тошкентда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Покистон савдо вазири Жам Камол Хон, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки давлатнинг 100 тадан ортиқ йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этишди.
Делегация раҳбарларининг тор доирадаги учрашувида савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилишида тўғридан-тўғри Ўзбекистон-Покистон келишувларини амалга оширишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисобот ва режалари тингланди.
“Қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини амалга ошириш босқичларини батафсил кўриб чиқиб, томонлар натижаларни янада ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар. Шу жумладан, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим самарадорлигини ошириш, ҳар икки мамалакатда миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш ва савдо уйларини очиш ҳамда тадбиркорлар учун икки давлатнинг электрон савдо майдончаларига кириш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади вазирлик хабарда.
Инвестиция ҳамкорлиги доирасида 2025-2026 йиллар учун “Саноат кооперацияси дастури” ишлаб чиқилади. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, кимё саноати, текстил ва машинасозлик каби соҳаларда кенг кўламли қўшма лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, транспорт алоқаларини ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасида товарлар ҳаракатини соддалаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар келишиб олинди.
“Тадбирлар якунида Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг якуний баённомаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Покистон Ислом Республикаси савдо вазирлиги ўртасида электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди”, — дейилган хабарда.
Сўнгги беш йилда Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 3 баравар кўпайиб, шу йил бошидан яна 10% ўсди ва 300 миллион доллардан ошди. Сўнгги беш йилда қўшма корхоналар сони ҳам уч бараварга ошиб, 128 тага етди. Автомобиль транспортида юк ташиш ҳажми қарийб 6,5 бараварга ўсиб, 2023 йилда 354 минг тоннага етди.