TOШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии Саммита мировых лидеров в рамках 29-й сессии Конференции сторон Рамочной Конвенции ООН об изменении климата (СОР29), проходящего в эти дни в городе Баку.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон етакчиси таъкидлаганидек, иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланди. Бу геосиёсий кескинликнинг кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Камбағалликка қарши кураш, озиқ-овқат ва энергетик хавфсизликни таъминлаш, ичимлик суви ва ресурсларидан фойдаланиш муаммолари кучайиб бормоқда.
Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии Саммита мировых лидеров в рамках 29-й сессии Конференции сторон Рамочной Конвенции ООН об изменении климата (СОР29), проходящего в эти дни в городе Баку.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Буларнинг асоратларини Марказий Осиёда ўткир ҳис қилмоқдамиз. Иқлим муаммолари аҳолимизнинг турмуш сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини рўёбга чиқаришда янги тўсиққа айланмоқда. Париж битими доирасидаги бош мақсадимиз – минтақада ҳаво ҳароратининг жадал ўсишига йўл қўймаслик ва жорий юз йилликда 1,5-2 градус атрофида сақлаб қолишдир. Бу борада биз Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни қатъий олиб бораяпмиз. 2030 йилгача ҳавога исcиқхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтиришни режа қилганмиз. Бу мажбуриятни 2050 йилга қадар янада кенгайтиришга тайёрмиз”, — деди мамлакат етакчиси.
Қайд этилишича, “Яшил” энергетика улуши 40 фоизгача оширилади. Электромобиль ва “яшил” водород кластерлари, қуёш ва шамол генерация хаблари яратилмоқда.
Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии Саммита мировых лидеров в рамках 29-й сессии Конференции сторон Рамочной Конвенции ООН об изменении климата (СОР29), проходящего в эти дни в городе Баку.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Илгари сурилган ташаббуслар:
1.
Ривожланаётган мамлакатларга иқлим хатарларини аниқлаш учун етакчи давлатлар ва халқаро институтларнинг техник кўмагини кенгайтириш долзарбдир. Бу борада Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклиф қилинди.2.
Трансчегаравий сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва барқарор биохилма-хиллигини сақлашда ягона ёндашувлар зарур. Орол денгизининг бутунлай йўқолиши сайёра миқёсидаги фожиага айланди. Шу ўринда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни ишлаб чиқиш тарафдори.3.
Кўп томонлама етакчи тузилмалар иштирокида ўсимликларнинг иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ишга тушириш режа қилинган. Денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инновацион агросаноат хабини яратиш ташаббусини илгари сурилди.4.
Иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши бўйича илғор билим ва амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этишни ва унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.5.
Президент COP29 мамлакатлари вакилларини келгуси йили 15 майда – Халқаро иқлим кунида Оролбўйида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал фестивалида иштирок этишга таклиф этди.Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии Саммита мировых лидеров в рамках 29-й сессии Конференции сторон Рамочной Конвенции ООН об изменении климата (СОР29), проходящего в эти дни в городе Баку.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, COP29 доирасида делегация томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг махсус ташкил этилган миллий павильонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 тадан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.