https://sputniknews.uz/20241112/shavkat-mirziyoev-boku-prezident-tadbirlar-46566552.html
Шавкат Мирзиёев Бокуда: президент қандай тадбирларда иштирок этади?
Шавкат Мирзиёев Бокуда: президент қандай тадбирларда иштирок этади?
Sputnik Ўзбекистон
Президент хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади. 12.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-12T10:00+0500
2024-11-12T10:00+0500
2024-11-12T10:28+0500
сиёсат
озарбайжон
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
бмт
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39689545_0:72:3385:1976_1920x0_80_0_0_55d3b30c318807f71a98ac9106d73f57.jpg
TOШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон етакчиси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. COP29 доирасида делегация томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг махсус ташкил этилган миллий павильонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 тадан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлиб турибди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/06/39689545_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_cde31f5d24905bdd7164db0a80a6f344.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, озарбайжон, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, бмт, иқлим ўзгариши
сиёсат, озарбайжон, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, бмт, иқлим ўзгариши
Шавкат Мирзиёев Бокуда: президент қандай тадбирларда иштирок этади?
10:00 12.11.2024 (янгиланди: 10:28 12.11.2024) Президент хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
TOШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон етакчиси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. “Мамлакатимиз президенти, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади”, — дейилади хабарда.
COP29 доирасида делегация томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг махсус ташкил этилган миллий павильонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 тадан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлиб турибди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.