ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига амалий ташриф доирасида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Узбекистана подчеркнул возможности для расширения инвестиционного сотрудничества с Саудовской Аравией
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, учрашувда олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
"Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, кооперация кўлами ва авиақатновлар сони ортиб бормоқда. Жорий йил якуни билан юртимизга Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 миллиард долларлик инвестициялари жалб этилиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.
"Яшил" энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, иссиқлик ва сув таъминоти, қишлоқ ва уй-жой коммунал хўжалиги каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги қайд этилди.