https://sputniknews.uz/20241111/saudiya-arabistoni-kompaniyalar-ozbekiston-investitsiya-46563860.html
Саудия Арабистони компаниялари Ўзбекистонга қанча инвестиция жалб этиши маълум қилинди
Саудия Арабистони компаниялари Ўзбекистонга қанча инвестиция жалб этиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон етакчиси ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири ўртасидаги учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 11.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-11T18:12+0500
2024-11-11T18:12+0500
2024-11-11T18:12+0500
сиёсат
ўзбекистон
саудия арабистони
инвестиция
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27226932_0:0:1141:642_1920x0_80_0_0_cb866515a6295e4f5000cf98fee6012c.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига амалий ташриф доирасида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Айтилишича, учрашувда олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди."Яшил" энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, иссиқлик ва сув таъминоти, қишлоқ ва уй-жой коммунал хўжалиги каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20241111/ozbekiston-saudiya-arabistoni-energiya-hamkorlik-46562497.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27226932_42:0:1045:752_1920x0_80_0_0_7d0e2bffb576cc36b8258c7f6f550803.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, саудия арабистони, инвестиция, шавкат мирзиёев
сиёсат, ўзбекистон, саудия арабистони, инвестиция, шавкат мирзиёев
Саудия Арабистони компаниялари Ўзбекистонга қанча инвестиция жалб этиши маълум қилинди
Ўзбекистон етакчиси ва Саудия Арабистони инвестициялар вазири ўртасидаги учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига амалий ташриф доирасида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Айтилишича, учрашувда олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
"Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, кооперация кўлами ва авиақатновлар сони ортиб бормоқда. Жорий йил якуни билан юртимизга Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 миллиард долларлик инвестициялари жалб этилиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.
"Яшил" энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, иссиқлик ва сув таъминоти, қишлоқ ва уй-жой коммунал хўжалиги каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги қайд этилди.