https://sputniknews.uz/20241111/ozbekiston-saudiya-arabistoni-energiya-hamkorlik-46562497.html
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энергия самарадорлигини оширишга Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчилари жалб этилади. 11.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-11T17:00+0500
2024-11-11T17:00+0500
2024-11-11T17:17+0500
сиёсат
ўзбекистон
саудия арабистони
шавкат мирзиёев
энергетика
яшил энергия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0b/46562138_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_0920426b1623e26a20588a0711199870.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қайд этилишича, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Давлат раҳбари Ўзбекистон энергетика соҳасини тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар асосида модернизация қилишда фаол иштирок этаётган етакчи "ACWA Power" компанияси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.Ўзбекистон ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.
https://sputniknews.uz/20241111/shavkat-mirziyoev-saudiya-arabistoni-46558046.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0b/46562138_86:0:1223:853_1920x0_80_0_0_efe8e1603f68fef618a26a71df4e16e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, саудия арабистони, шавкат мирзиёев, энергетика, яшил энергия
сиёсат, ўзбекистон, саудия арабистони, шавкат мирзиёев, энергетика, яшил энергия
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади
17:00 11.11.2024 (янгиланди: 17:17 11.11.2024) Ўзбекистонда энергия самарадорлигини оширишга Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчилари жалб этилади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Қайд этилишича, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон энергетика соҳасини тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологиялар асосида модернизация қилишда фаол иштирок этаётган етакчи "ACWA Power" компанияси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
Ўзбекистон ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари
кўриб чиқилади.