ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари ДХРнинг Волченка қишлоғини ўз назорати остига олди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Вазирликка кўра, “Марказ” қўшинлари гуруҳи Донецк Халқ Республикасининг Волченка аҳоли пунктини озод қилди.
Волченка — Марьинкадан 11 километр шимоли-ғарбда жойлашган қишлоқ. Бу ердан Украина қуролли кучлари Донецкнинг Петровский туманини ўққа тутмоқда. Волченканинг қўлга олиниши шимоли-шарқдан Курахово бўйлаб ҳаракатланиш имконини беради.
Шунингдек, "Марказ" гуруҳининг бўлинмалари 10 та ҳужумни қайтарди, Украина Қуролли кучлари 460 нафаргача ҳарбий хизматчи ва танкни йўқотди.