ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Приморск ўлкаси ҳукумати вакиллари билан музокара ўтказишди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Муҳокама этилган масалалар:
савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш;
Приморск ўлкасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри экспортини кенгайтириш;
туризм ва меҳнат миграцияси соҳасида алоқаларни янги босқичга кўтариш.
Шунингдек, 21-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Ипак йўлида туризм" 29-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Приморск ўлкаси раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг иштирокини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.