https://sputniknews.uz/20240115/ozbekiston-primorsk-qonuniy-ish-jalb-etilish-42047245.html
Ўзбекистонликларни Приморск ўлкасига ишга жалб этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонликларни Приморск ўлкасига ишга жалб этиш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилади.
2024-01-15T14:39+0500
2024-01-15T14:39+0500
2024-01-15T14:39+0500
миграция
мигрантлар
иш
янги иш ўринлари
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42046610_0:132:3174:1917_1920x0_80_0_0_69f55333e85aaf454f79aad4278c0cde.jpg
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси мутасаддилари билан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари - Приморск ўлкаси уй-жой коммунал хўжалиги вазири Виталий Блоцкий, қурилиш вазири вазифасини бажарувчи Алексей Першин ва Халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи Алексей Старичков билан музокаралар ўтказишди.Унда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон фуқароларини Приморск ўлкасига қонуний тарзда ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар Приморск ўлкаси қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ҳамда имзолашга келишиб олишди.Қайд этилишича, Виталий Блоцкий Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг бугуни ҳолатини юқори баҳолаб, Ўзбекистондан Приморск ўлкасида ишлаётган мигрантларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42046610_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_119034d26aaf069cc9204241a55f4600.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон приморск ўлкаси меҳнат миграцияси
ўзбекистон приморск ўлкаси меҳнат миграцияси
Ўзбекистонликларни Приморск ўлкасига ишга жалб этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон ва Приморск ўлкаси меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси мутасаддилари билан қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда "Дунё" АА
хабар берди. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкаси ҳукумати раисининг ўринбосари - Приморск ўлкаси уй-жой коммунал хўжалиги вазири Виталий Блоцкий, қурилиш вазири вазифасини бажарувчи Алексей Першин ва Халқаро ҳамкорлик агентлиги бошлиғи Алексей Старичков билан музокаралар ўтказишди.
Унда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон фуқароларини Приморск ўлкасига қонуний тарзда ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Приморск ўлкаси расмийлари жорий йилда ҳудудда амалга ошириладиган йирик қурилиш ишларига 7 минг ишчи кучи етишмаётганини маълум қилди. Биринчи босқичда ушбу қурилиш ишларига 1200 нафар ишчини жалб этиш ва уларга барча шароитлар яратиб берилиши таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Томонлар Приморск ўлкаси қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ҳамда имзолашга келишиб олишди.
Қайд этилишича, Виталий Блоцкий Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг бугуни ҳолатини юқори баҳолаб, Ўзбекистондан Приморск ўлкасида ишлаётган мигрантларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.