ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Бишкек шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президент Узбекистана и Премьер-министр Венгрии выступили за формирование нового портфеля экономических проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзаро ҳамкорликнинг амалий натижалари алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
“Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва саноат кооперацияси кўлами ортиб бормоқда, Тошкент вилоятида индустриал парк ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Октябрь ойида Қўқон шаҳрида биринчи Ҳудудлар форуми ўтказилди. Бу ойда Будапешт шаҳрида муҳим қўшма маданий тадбирлар бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Давлат етакчилари икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқишди. Етакчи компанияларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар портфелини шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.