https://sputniknews.uz/20241105/shavkat-mirziyoev-qirgizistonga-boradi--tashrifdan-maqsad-46460843.html
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради — ташрифдан мақсад
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради — ташрифдан мақсад
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади
2024-11-05T11:13+0500
2024-11-05T11:13+0500
2024-11-05T11:22+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
шавкат мирзиёев
садир жапаров
туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1b/31773698_0:0:1047:590_1920x0_80_0_0_ceddb93300325bc73a4f8a903b2b43f0.jpg
TOШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишади. Йиғилиш якунида қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё Хартияси қабул қилиниши кўзда тутилган.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1b/31773698_73:0:1004:698_1920x0_80_0_0_ca253682fb42598e66dec4074d1fb134.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бишкек ўзбекистон туркий дунё хартияси тдт давлат раҳбарлари кенгаши шавкат мирзиёев
бишкек ўзбекистон туркий дунё хартияси тдт давлат раҳбарлари кенгаши шавкат мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради — ташрифдан мақсад
11:13 05.11.2024 (янгиланди: 11:22 05.11.2024) Бишкекда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё Хартияси қабул қилинади.
TOШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
“Ҳар доимгидек, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари эътибор марказида бўлади”, — дейилади хабарда.
Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишади.
Йиғилиш якунида қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё Хартияси қабул қилиниши кўзда тутилган.