Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари ДХРдаги иккита аҳоли пунктини озод қилди

Мудофаа вазирлиги: Россия қуролли кучлари Антоновка аҳоли пунктини озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийлари Донецк халқ республикасидаги иккита аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

"Муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида “Жанубий” кучлар гуруҳи бўлинмалари Антоновка аҳолини пунктини озод қилишди", — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, "Шарқий" қўшинлар гуруҳи Максимовкани озод қилди.
Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида Украина армиясини таъминлаш учун ишлатилган тезкор-тактик авиация, ҳужумчи дронлари, ракета қўшинлари ва артиллерия ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси, учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш цехи, энергетика объектлари ва ёқилғи инфратузилмасига зарбалар берилди.
Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина Қуролли кучларининг МиГ-29 самолётини, саккизта Франциянинг "Hammer" бошқариладиган бомбасини, Американинг HIMARS кўп учирувчи ракета тизимидан тўртта снарядни ва 23 та самолёт туридаги дронларини уриб туширди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДХРда Кураховкани ва Харьковда Першотравневоени озод қилди