Ўзбекистон энергетикаси қишдан ўтиб олишга тайёр – Жўрабек Мирзамаҳмудов

Ўзбекистон энергетика вазири ADIPEC энергетика кўргазмаси ва конференциясида иштирок этмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон энергетикаси қишдан ўтиб олишга тайёр. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Абу-Дабида ўтаётган халқаро конференцияда журналистларга маълум қилди.
Абу-Дабида дунёдаги энг йирик ADIPEC энергетика кўргазмаси ва конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон энергетикаси амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли иситиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди.

“Бу йил тизимли ишларни амалга оширдик ва қишга тайёргарлик кўрдик, деб ҳисоблаймиз. Албатта, ижобий ва салбий томонлари бор, нормал об-ҳаво бор, шунинг учун биз барча об-ҳаво инжиқликларига тайёрмиз”, — деди у ADIPEC кўргазмаси чоғида журналистларга.

Россия компаниялари Ўзбекистон билан нефт-газ соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш тизимини биргаликда янгиламоқда
Россия талабнинг энг юқори даврида ҳам Ўзбекистонни газ билан ишончли таъминламоқда
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бермоқда — тафсилотлар