https://sputniknews.uz/20241011/rossiya-qozogiston-va-ozbekiston-gaz-etkazib-berish-tizimini-birgalikda-yangilamoqda-46076980.html
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш тизимини биргаликда янгиламоқда
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш тизимини биргаликда янгиламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Етказиб берилаётган газ ҳажмини бир неча баробар ошириш мақсадида Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш тизими 3 давлат иштирокида модернизация қилинмоқда. 11.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-11T16:35+0500
2024-10-11T16:35+0500
2024-10-11T16:35+0500
газ
ўзбекистон
қозоғистон
россия
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31113049_0:48:911:560_1920x0_80_0_0_5dfc30975749dbda22be40957870fbe1.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида газ транспорт тизимини модернизация қилмоқда. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро газ форумида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр айтиб ўтди.Скляр, шунингдек, Қозоғистон томонида бу масала билан "Казахгаз" компанияси шуғулланаётганини таъкидлади. “Таъкидлашни истардимки, бизнинг газ транспорт тизимларимиз ўзаро боғланган, миллий компанияларимиз ҳамжиҳатликда ишламоқда ва бизнинг ҳудудимизда амалга оширилиши керак ишлар келишилган муддатда якунланади", - деди Скляр. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Россия газини Қозоғистон орқали “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришган эди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Россия газининг Ўзбекистонга йиллик ташиш ҳажмини 2023 йилдаги 1,28 миллиард куб метрдан 2024 йилда 3,8 миллиард куб метргача ошириш белгиланган. Келгусида ufp етказиб бериш ҳажми йилига 11 миллиард метр кубга етказиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20241007/russia-uzbekistan-gaz-46003610.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1c/31113049_50:0:861:608_1920x0_80_0_0_31ef3173a1f83d019f31a1ec58fecf4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
газ, ўзбекистон, қозоғистон, россия, иқтисод
газ, ўзбекистон, қозоғистон, россия, иқтисод
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш тизимини биргаликда янгиламоқда
Етказиб берилаётган газ ҳажмини бир неча баробар ошириш мақсадида Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш тизими 3 давлат иштирокида модернизация қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида газ транспорт тизимини модернизация қилмоқда. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро газ форумида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр айтиб ўтди.
“Мазкур газ қувури ҳозир ишлаб турибди, аммо жанубий қўшниларимизга газ етказиб бериш ҳажмини ошириш учун маълум ишлар амалга оширилмоқда. Жараёнга "Газпром", Ўзбекистон газчилари жалб этилган, чунки ишлар синхрон тарзда амалга оширилиши керак”, - деди у газ ташиш тизимини модернизация қилиш ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Скляр, шунингдек, Қозоғистон томонида бу масала билан "Казахгаз" компанияси шуғулланаётганини таъкидлади.
“Таъкидлашни истардимки, бизнинг газ транспорт тизимларимиз ўзаро боғланган, миллий компанияларимиз ҳамжиҳатликда ишламоқда ва бизнинг ҳудудимизда амалга оширилиши керак ишлар келишилган муддатда якунланади", - деди Скляр.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Россия газини Қозоғистон орқали “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришган эди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Россия газининг Ўзбекистонга йиллик ташиш ҳажмини 2023 йилдаги 1,28 миллиард куб метрдан 2024 йилда 3,8 миллиард куб метргача ошириш белгиланган. Келгусида ufp етказиб бериш ҳажми йилига 11 миллиард метр кубга етказиш режалаштирилган.