ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРдаги Кураховка ва Харьков вилоятидаги Першотравневое қишлоқларини назорат остига олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Марказ” қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг ҳужумкор ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Кураховка аҳоли пункти озод қилинди”, — дейилади хабарда.
Кураховка Марьинкадан 12 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Бу ердан Украина Қуролли кучлари Донецкнинг Петровский туманини ўққа тутган. Қишлоқни назорат қилиш жануби-ғарбий томонда жойлашган Курахово шаҳрига боришга имкон беради.
Гуруҳ, шунингдек, Дзержинск, Калиново, Вознесенка, Сухая Балка ва Дружба ҳудудларида олтита Украина бригадасини мағлуб этди ва бешта қарши ҳужумни қайтарди.
Шу билан бирга, “Ғарб” қўшинлар гуруҳи Першотравневоени озод қилди.
Першотравневое — Харьков вилояти Изюм туманидаги қишлоқ, Бороваядан 16 километр шарқда. Оскол дарёсининг шарқий қирғоғида жойлашган ушбу аҳоли пунктига шимолдан - Кругляковка томондан ҳам йўл олишмоқда.
Шу билан бирга, “Ғарб” қўшинлар гуруҳи Петропавловка ва Голубовка (Харьков вилояти), Стельмаховка, Надия (ЛХР) ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудларида бешта Украина бригадаларининг бўлинмаларини мағлуб этишди, шунингдек, битта қарши ҳужумни қайтаришди.