Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди — батафсил

Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Россия делегацияси таркибида учрашувда вазирлар Алексей Чекунков ва Сергей Кравцов ҳам қатнашди.
Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Правительства РФ Дмитрия Чернышенко.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Дмитрий Чернишенко давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путин ва Ҳукумат раиси Михаил Мишустиннинг саломини етказди.
Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Правительства РФ Дмитрия Чернышенко.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги таълим ва гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва Ўзбекистонда уларнинг янги филиалларини очиш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Правительства РФ Дмитрия Чернышенко.
Икки мамлакат ҳудудларининг Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳудудлари билан амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди. Томонлар ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма маданий ва спорт тадбирларини ўтказишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилди