Ўзбекистон ва Россия ОТМлари ўртасида меморандум имзоланди

Ҳужжат таълим ва илмий фаолият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ва Россия давлат туризм ва сервис университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Международный университет туризма и культурного наследия "Великий шелковый путь" и Российский государственный университет туризма и сервиса подписали меморандум о сотрудничестве
Меморандумни “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биринчи проректори Дилмурод Насимов ва Россия давлат туризм ва сервис университети ректори в.б. Амбарцум Галустов имзолади.
Ҳужжат икки мамлакат ҳудудларида туризм ва меҳмондўстлик саноатини ривожлантириш, туризм соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш учун таълим ва илмий фаолият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилди