Навоий вилоятининг иқтисодий ривожланиш масалалари муҳокама қилинди

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифининг иккинчи кунида вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, вилоят ҳудудидан оқиб ўтаётган Зарафшон ва Оқдарё дарёларида кичик ГЭСлар қуриш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, вилоятга 500 минг турист жалб қилиб, ушбу соҳада хизмат экспортини 150 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатма берилди.
Ундан ташқари, вилоятда яшаётган 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш, пахтачилик, боғдорчилик ва чорвачилик самарадорлигини ошириш вазифалари қўйилди.
Зарафшон шаҳрини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Шу билан давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи якунланди.
Навоийда 3 та корхона ишга туширилиб, 12 тасининг қурилиши бошланди