Навоийда 3 та корхона ишга туширилиб, 12 тасининг қурилиши бошланди
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска и начала строительства 15 проектов в Навоийской области
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
15 та лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар.
TOШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида 15 та лойиҳани ишга тушириш ва қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска и начала строительства 15 проектов в Навоийской области
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска и начала строительства 15 проектов в Навоийской области
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маросимда 15 та лойиҳа ҳақида эълон қилинди.
Жумладан, Конимех туманида ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг биринчи босқичи, Кармана туманида 300 мегаватт қуёш фото электр станцияси ва 75 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизими, Навоий шаҳрида техник газ ишлаб чиқариш, Ғозғон шаҳрида мармар ва Зарафшон шаҳрида гранит тошларни қайта ишлаш, Учқудуқ туманида каолин қазиб олиш ва бойитиш, Хатирчи туманида балиқ озуқаси тайёрлаш лойиҳалари қурилиши бошланди.
Кармана туманида калий сульфат ва сульфат кислотаси, Навоий шаҳрида пахта целлюлозаси, Нурота туманида гранит тошларни қайта ишлаш корхоналари ишга туширилди.
Мазкур 15 та лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар. Уларнинг натижасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни пайдо бўлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска и начала строительства 15 проектов в Навоийской области
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска и начала строительства 15 проектов в Навоийской области
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги лойиҳаларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди.