TOШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Украина қўшинлари Донбасс жанубида мағлубиятга учрамоқда ва фронтнинг бошқа чизиқларида фалокатларга дучор бўлиш хавфи бор, деди британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги "Duran" каналида.
“Украина армияси бутун жанубий Донбассда калтакланмоқда. <...> Гап фалокат ҳақида кетмоқда”, - деди у.
Меркурис рус армиясининг ДХРдаги Селидово ва Горняк каби йирик аҳоли пунктларини озод қилиш тезлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, унга кўра, Россия Покровск шаҳрига бостириб кириш ёки Украина Қуролли кучларини Курахово ҳудудида ўраб олиш имкониятига эга.
Шу билан бирга, экспертнинг таъкидлашича, фронтнинг бошқа тармоқларида ҳам Украина мудофааси парчаланиши мумкин. Унга кўра, шу тариқа, Украина Қуролли кучларининг Донбасс шимолидаги кучлари аста-секин тор-мор этилмоқда.
“Уларда жанубда катта фалокат, шимолда аста-секин яқинлашиб келаётган фалокат ва Курск вилоятида тўлиқ фиаско бор”, - деб хулоса қилди таҳлилчи.
Пайшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Ясная Поляна қишлоғини озод қилгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, бир кун олдин рус ҳарбийлари Харьков вилоятидаги Кругляковкани эгаллаб олишди. Сешанба куни ДХРдаги Горняк, Катериновка, Доброволье ва Селидово аҳоли пунктлари озод қилингани ҳақида маълум бўлди.