ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистондаги сайловлар очиқ, рақобатбардош ва адолатли бўлиб, жиддий қоидабузарликларсиз ўтди. Бу ҳақда Россия ТИВ рамий вакили Мария Захарова журналистлар иштирокидаги брифингда маълум қилди.
“Россия баҳоларига кўра, сайловлар очиқ, рақобатбардош, адолатли бўлиб, Ўзбекистоннинг янгиланган конституцияси ва Сайлов кодексига тўлиқ мос равишда, жиддий қонунбузарликларсиз ўтди. Овоз бериш натижалари ўзбек халқининг иродасини акс эттиради ва мамлакат президенти томонидан эълон қилинган янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлини давом эттириш имкониятини беради ва шунга кўра, Ўзбекистон халқини табриклаш учун сабаб бор”, — деди Захарова брифингда.
Унинг қайд этишича, Россия томони сайлов кампанияси ва овоз бериш жараёнининг боришини диққат билан кузатиб борган.
“Россия вакиллари ҳам МДҲ, ШҲТ, ЕХҲТ орқали, ҳам икки томонлама форматда, хусусан, Федерал Мажлис, Марказий сайлов комиссияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқалар орқали халқаро кузатув миссиялари таркибида ишладилар”, — дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилди. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда.
Сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 74,72 фоизи иштирок этди. Сайловда сиёсий партияларнинг ҳар бири сайловчиларнинг 7 фоизидан кўп овоз тўплаганлиги сабабли 2024 йил 27 октябрда ўтказилган ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилди.