Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони айтилди

МСК депупталар сайловини ўтган ва ҳақиқий деб топди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони 72 минг 327 тани ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев МСКнинг навбатдаги мажлисида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони 72 минг 327 дона ёки 0,48 фоизга тенг бўлган.

"Сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 74,72 фоизи иштирок этганлиги ҳамда иштирок этган сиёсий партияларнинг ҳар бири сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 7 фоизидан кўп овоз тўплаганлиги 2024 йил 27 октябрда ўтказилган ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб ҳисобланишига асос бўлди", — деди МСК раиси.

Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди — тафсилотлар