Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

МСКда кузатувчилар миссиялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Учрашувларда миллий сайлов амалиётига жорий қилинган “E-Saylov” ахборот тизими, унинг афзалликлари ва имкониятлари қайд этиб ўтилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Кеча, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида (МСК) халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссиялари аъзолари ва хорижий давлатлар сайлов органлари вакиллари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.
Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси сайловларни кузатиш гуруҳи Координатори, Қирғиз Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси ўринбосари Т.Масабиров, Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Фан, таълим ва маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари И.Умаханов, МДҲ Бош котиби С.Лебедев, Мальдив Республикаси сайлов комиссияси раиси Фувад Товфик, Туркий давлатлар ПА Координатори Осман Местен, Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Рамлан Бин Хорун бошчилигидаги кузатувчилар делегацияси вакиллари билан учрашди.
Представители миссий наблюдателей посетили Центральную избирательную комиссию
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар йиғилишларнинг асосий мавзулари бўлди.
Учрашувларда миллий сайлов амалиётига жорий қилинган “E-Saylov” ахборот тизими, унинг афзалликлари ва имкониятлари, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш Концепцияси асосида барча даражадаги сайлов иштирокчиларининг билим ва кўникмалари оширилганлиги қайд этиб ўтилди.
Халқаро кузатувчилар сайловларга демократик тамойилларга хос тайёргарлик кўрилганлиги, халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келиши, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришларини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.
Представители миссий наблюдателей посетили Центральную избирательную комиссию
“Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ташкилий ва ҳуқуқий ишларни юқори савияда йўлга қўйган. Шунингдек, “E-saylov” интерактив порталининг ишга тушгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу тизим орқали сиёсий партиялар номзодларнинг қонунчилик талабларига мослиги ҳолати бўйича сайлов комиссиялари билан тезкор ишлаш имконияти юзага келган”, - деди МДҲ Ижроия қўмитаси Бош котиби Лебедев.
Халқаро ташкилотларнинг кузатувчилар миссиялари ва делегациялари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатли кузатувчи сифатида кузатиб боради.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
МДҲ миссияси Ўзбекистондаги парламент сайловлари юзасидан оралиқ ҳисоботини эълон қилди