https://sputniknews.uz/20241026/msk-kuzatuvchilar-missiyalari-vakillari-46326267.html
МСКда кузатувчилар миссиялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди
МСКда кузатувчилар миссиялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси сайловларни кузатиш гуруҳи Координатори, Қирғиз Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси ўринбосари Т.Масабиров, Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Фан, таълим ва маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари И.Умаханов, МДҲ Бош котиби С.Лебедев, Мальдив Республикаси сайлов комиссияси раиси Фувад Товфик, Туркий давлатлар ПА Координатори Осман Местен, Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Рамлан Бин Хорун бошчилигидаги кузатувчилар делегацияси вакиллари билан учрашди.
2024-10-26T12:57+0500
2024-10-26T12:57+0500
2024-10-26T12:57+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
марказий сайлов комиссияси
сайловлар
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1a/46325673_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fc482478b591aeed9f21c0262c9d6d51.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Кеча, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида (МСК) халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссиялари аъзолари ва хорижий давлатлар сайлов органлари вакиллари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси сайловларни кузатиш гуруҳи Координатори, Қирғиз Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси ўринбосари Т.Масабиров, Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Фан, таълим ва маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари И.Умаханов, МДҲ Бош котиби С.Лебедев, Мальдив Республикаси сайлов комиссияси раиси Фувад Товфик, Туркий давлатлар ПА Координатори Осман Местен, Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Рамлан Бин Хорун бошчилигидаги кузатувчилар делегацияси вакиллари билан учрашди.Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар йиғилишларнинг асосий мавзулари бўлди.Халқаро кузатувчилар сайловларга демократик тамойилларга хос тайёргарлик кўрилганлиги, халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келиши, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришларини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.Халқаро ташкилотларнинг кузатувчилар миссиялари ва делегациялари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатли кузатувчи сифатида кузатиб боради.
https://sputniknews.uz/20241021/mdh-ozbekiston-parlament-saylov-46225842.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1a/46325673_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e06844f028c7d026e800dddef33ac8bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мск кузатувчилар миссиялари вакиллари учрашувлар
мск кузатувчилар миссиялари вакиллари учрашувлар
МСКда кузатувчилар миссиялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди
Учрашувларда миллий сайлов амалиётига жорий қилинган “E-Saylov” ахборот тизими, унинг афзалликлари ва имкониятлари қайд этиб ўтилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Кеча, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида (МСК) халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссиялари аъзолари ва хорижий давлатлар сайлов органлари вакиллари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати
хабар берди. Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси сайловларни кузатиш гуруҳи Координатори, Қирғиз Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси ўринбосари Т.Масабиров, Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Фан, таълим ва маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари И.Умаханов, МДҲ Бош котиби С.Лебедев, Мальдив Республикаси сайлов комиссияси раиси Фувад Товфик, Туркий давлатлар ПА Координатори Осман Местен, Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Рамлан Бин Хорун бошчилигидаги кузатувчилар делегацияси вакиллари билан учрашди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар йиғилишларнинг асосий мавзулари бўлди.
Учрашувларда миллий сайлов амалиётига жорий қилинган “E-Saylov” ахборот тизими, унинг афзалликлари ва имкониятлари, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш Концепцияси асосида барча даражадаги сайлов иштирокчиларининг билим ва кўникмалари оширилганлиги қайд этиб ўтилди.
Халқаро кузатувчилар сайловларга демократик тамойилларга хос тайёргарлик кўрилганлиги, халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келиши, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришларини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.
“Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ташкилий ва ҳуқуқий ишларни юқори савияда йўлга қўйган. Шунингдек, “E-saylov” интерактив порталининг ишга тушгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу тизим орқали сиёсий партиялар номзодларнинг қонунчилик талабларига мослиги ҳолати бўйича сайлов комиссиялари билан тезкор ишлаш имконияти юзага келган”, - деди МДҲ Ижроия қўмитаси Бош котиби Лебедев.
Халқаро ташкилотларнинг кузатувчилар миссиялари ва делегациялари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатли кузатувчи сифатида кузатиб боради.