https://sputniknews.uz/20241021/mdh-ozbekiston-parlament-saylov-46225842.html
МДҲ миссияси Ўзбекистондаги парламент сайловлари юзасидан оралиқ ҳисоботини эълон қилди
МДҲ миссияси Ўзбекистондаги парламент сайловлари юзасидан оралиқ ҳисоботини эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ кузатувчилари миссиясининг оралиқ ҳисоботи эълон қилинди.
2024-10-21T14:16+0500
2024-10-21T14:16+0500
2024-10-21T15:55+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
мдҳ
сайлов участкаси
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46233311_0:151:3106:1898_1920x0_80_0_0_c5823c7e6368465f2fcff188d689e1f5.jpg
TOШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти сайлови бўйича ташвиқот кампанияси сайлов қонунчилиги нормаларига мувофиқ, уюшқоқликда ва тинч ўтмоқда. Бу ҳақда МДҲ кузатувчилари миссиясининг душанба куни эълон қилинган оралиқ ҳисоботида маълум қилинган. Ҳисоботда қайд этилишича, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга адолатли, ҳалол ва рақобат асосида овоз бериш учун тенг шароит ва кенг имкониятлар яратилган. Миссиянинг Тошкент шаҳридаги штаб-квартираси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролардан сайлов жараёнини бузиш ҳолатлари билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиши ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилишни сўраб мурожаат қилди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайлови 27 октябрь куни бўлиб ўтади, сайловолди ташвиқоти 26 июлдан бошланди, номзодлар 22 сентябрдан бошлаб сайловолди ташвиқотини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, сайловда 1 мингдан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчилар иштирок этиши режалаштирилган. Миссия таркибида 167 нафар кузатувчи аккредитация қилинган. Миссия аъзолари узоқ муддатли кузатувлар давомида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди.
https://sputniknews.uz/20241017/mdh-pa-kuzatuvchilar-muddatidan-oldin-ovoz-berish-46164619.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46233311_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_492006ad280f8e9bf6b09f244ae3a0f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ кузатувчилари миссиясининг оралиқ ҳисоботи парламент сайлови
мдҳ кузатувчилари миссиясининг оралиқ ҳисоботи парламент сайлови
МДҲ миссияси Ўзбекистондаги парламент сайловлари юзасидан оралиқ ҳисоботини эълон қилди
14:16 21.10.2024 (янгиланди: 15:55 21.10.2024) МДҲ кузатувчилари миссиясининг оралиқ ҳисоботи эълон қилинди.
TOШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти сайлови бўйича ташвиқот кампанияси сайлов қонунчилиги нормаларига мувофиқ, уюшқоқликда ва тинч ўтмоқда. Бу ҳақда МДҲ кузатувчилари миссиясининг душанба куни эълон қилинган оралиқ ҳисоботида
маълум қилинган. “Миссиянинг фикрича, сайловолди ташвиқоти сайлов қонунчилиги нормаларига мувофиқ, уюшқоқлик ва тинч билан ўтмоқда”, — дейилади МДҲ Ижроия қўмитаси сайтида эълон қилинган ҳисобот матнида.
Ҳисоботда қайд этилишича, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга адолатли, ҳалол ва рақобат асосида овоз бериш учун тенг шароит ва кенг имкониятлар яратилган.
Миссиянинг Тошкент шаҳридаги штаб-квартираси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролардан сайлов жараёнини бузиш ҳолатлари билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушиши ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилишни сўраб мурожаат қилди.
“Миссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича мониторинг натижалари бўйича якуний ҳужжатда ўзининг якуний хулосалари ва баҳоларини баён қилади”, — дея қўшимча қилди миссия.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайлови 27 октябрь куни бўлиб ўтади, сайловолди ташвиқоти 26 июлдан бошланди, номзодлар 22 сентябрдан бошлаб сайловолди ташвиқотини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, сайловда 1 мингдан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчилар иштирок этиши режалаштирилган.
Миссия таркибида 167 нафар кузатувчи аккредитация қилинган. Миссия аъзолари узоқ муддатли кузатувлар давомида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди.