Ўзбекистон ва ЕОИИ

БМТ, Эрон, Хитой: ЕИК вакили БРИКС доирасида қатор учрашувлар ўтказди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС XVI саммити доирасида бир қатор ишчи учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар, шунингдек, Комиссия ва БМТ Котибияти ўртасидаги муносабатларни расмийлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатда Иттифоқ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, эркин савдо тўғрисидаги битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, суҳбатдошлар Эроннинг ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиши мавзусини муҳокама қилдилар.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан суҳбатда Хитой билан ўзаро савдони ривожлантиришга қаратилган кўплаб элементларни ўз ичига олган имтиёзсиз келишув мавзуси кўриб чиқилди.
Мўғулистон президенти Администрацияси раҳбари Гомбожавин Занданшатар билан учрашувда ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорликни тизимли ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар вақтинчалик савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни, шунингдек, ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида савдода имтиёзли режимни имзолаш ва жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин билан учрашувда ЕОИИ ва Сербия ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни амалга ошириш режалари, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК фармацевтика, косметика ва маркетплейс бозорларида монополияга қарши таҳлил ўтказади