https://sputniknews.uz/20241024/eik-marketpleys-monopoliya-46291352.html
ЕИК фармацевтика, косметика ва маркетплейс бозорларида монополияга қарши таҳлил ўтказади
ЕИК фармацевтика, косметика ва маркетплейс бозорларида монополияга қарши таҳлил ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК: биз аҳоли учун энг сезгир бўлган бозорлар бўйича тармоқ таҳлилини ўтказишни режалаштирганмиз. 24.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-24T15:10+0500
2024-10-24T15:10+0500
2024-10-24T15:10+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
дунё янгиликлари
дунёда
еоии
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45806519_0:17:650:383_1920x0_80_0_0_a1178e4202a3cbf829856681cdd68bf1.jpg
TOШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Келаси йил Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) фармацевтика, косметика маҳсулотлари ва маркетплейс бозорларида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да монополияга қарши қонунчилик бузилиши белгилари бўйича тармоқ таҳлилини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди. Максим Ермолович Остонада бўлиб ўтаётган Евроосиё монополияга қарши форуми сессиясида сўзга чиқди. Вазир, шунингдек, ЕИК Иттифоқ давлатларининг маркетплейс билан боғлиқ ҳолда ҳуқуқни қўллаш тажрибасини ўрганишга катта эътибор қаратганини таъкидлади. ЕИК вазири комиссия Иттифоқдан ташқари мамлакатлардан товарлар етказиб берувчиларига нисбатан санкциялар қўллай олмайдиган вазият бўйича иш олиб боришга ҳам чақирди. “Рақобатни ҳимоя қилиш маркази” АЖ томонидан ташкил этилган Евроосиё монополияга қарши форуми Қозоғистонда 2014 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Платформа рақобатни ҳимоя қилиш ва монополияга қарши тартибга солиш масалалари бўйича давлат органлари, экспертлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тажриба алмашишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20241022/moscow-uzbekistan-kompaniya-onlayn-savdo-mahsulotlar-46264241.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45806519_59:0:592:400_1920x0_80_0_0_acd445710a1e614c71f22f6ca579315a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, дунё янгиликлари, дунёда, еоии, савдо
иқтисод, дунё янгиликлари, дунёда, еоии, савдо
ЕИК фармацевтика, косметика ва маркетплейс бозорларида монополияга қарши таҳлил ўтказади
ЕИК: биз аҳоли учун энг сезгир бўлган бозорлар бўйича тармоқ таҳлилини ўтказишни режалаштирганмиз.
TOШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Келаси йил Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) фармацевтика, косметика маҳсулотлари ва маркетплейс бозорларида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да монополияга қарши қонунчилик бузилиши белгилари бўйича тармоқ таҳлилини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕИК рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш вазири Максим Ермолович маълум қилди.
Максим Ермолович Остонада бўлиб ўтаётган Евроосиё монополияга қарши форуми сессиясида сўзга чиқди.
“Биз 2025 йил давомида ўрганмоқчи бўлган индивидуал товарлар учун 17 та бозорни белгилаб олдик. Бундан ташқари, Иттифоқ иқтисодиётининг учта тармоғи аниқланди, улар бўйича тармоқ таҳлиллари ўтказилади. Айтмоқчиманки, биз аҳоли учун энг сезгир бўлган бозорлар бўйича тармоқ таҳлилини ўтказишни режалаштирганмиз. Бу фармацевтика бозори, парфюмерия ва косметика бозори ва рақамли савдо майдончалари бозори”, — деди у.
Вазир, шунингдек, ЕИК Иттифоқ давлатларининг маркетплейс билан боғлиқ ҳолда ҳуқуқни қўллаш тажрибасини ўрганишга катта эътибор қаратганини таъкидлади.
“Биз Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Беларусь Республикаси тажрибасини ўргандик, текширувлар қандай олиб борилгани, санкциялар қўлланилгани, ушбу маркетплейслар маълумотлари ўрганилди", — деди Ермолович.
ЕИК вазири комиссия Иттифоқдан ташқари мамлакатлардан товарлар етказиб берувчиларига нисбатан санкциялар қўллай олмайдиган вазият бўйича иш олиб боришга ҳам чақирди.
“Рақобатни ҳимоя қилиш маркази” АЖ томонидан ташкил этилган Евроосиё монополияга қарши форуми Қозоғистонда 2014 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Платформа рақобатни ҳимоя қилиш ва монополияга қарши тартибга солиш масалалари бўйича давлат органлари, экспертлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тажриба алмашишга хизмат қилади.