https://sputniknews.uz/20241026/bmt-eron-xitoy-eik-briks-46329971.html
БМТ, Эрон, Хитой: ЕИК вакили БРИКС доирасида қатор учрашувлар ўтказди
БМТ, Эрон, Хитой: ЕИК вакили БРИКС доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС XVI саммити доирасида бир қатор ишчи учрашувлар ўтказди.
2024-10-26T19:15+0500
2024-10-26T19:15+0500
2024-10-26T19:15+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
брикс (brics)
учрашув
бмт
эрон
хитой
мўғулистон
сербия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1a/46329809_0:0:1401:789_1920x0_80_0_0_bfcda52eaaabc62324ab54915840c693.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС XVI саммити доирасида бир қатор ишчи учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар, шунингдек, Комиссия ва БМТ Котибияти ўртасидаги муносабатларни расмийлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатда Иттифоқ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, эркин савдо тўғрисидаги битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, суҳбатдошлар Эроннинг ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиши мавзусини муҳокама қилдилар.Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан суҳбатда Хитой билан ўзаро савдони ривожлантиришга қаратилган кўплаб элементларни ўз ичига олган имтиёзсиз келишув мавзуси кўриб чиқилди.Мўғулистон президенти Администрацияси раҳбари Гомбожавин Занданшатар билан учрашувда ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорликни тизимли ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар вақтинчалик савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни, шунингдек, ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида савдода имтиёзли режимни имзолаш ва жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин билан учрашувда ЕОИИ ва Сербия ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни амалга ошириш режалари, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20241024/eik-marketpleys-monopoliya-46291352.html
эрон
хитой
мўғулистон
сербия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1a/46329809_76:0:1288:909_1920x0_80_0_0_87d5d8242e43720c11f9e593862ea1bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт, эрон, хитой еик брикс
бмт, эрон, хитой еик брикс
БМТ, Эрон, Хитой: ЕИК вакили БРИКС доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС XVI саммити доирасида бир қатор ишчи учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар, шунингдек, Комиссия ва БМТ Котибияти ўртасидаги муносабатларни расмийлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатда Иттифоқ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, эркин савдо тўғрисидаги битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, суҳбатдошлар Эроннинг ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиши мавзусини муҳокама қилдилар.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан суҳбатда Хитой билан ўзаро савдони ривожлантиришга қаратилган кўплаб элементларни ўз ичига олган имтиёзсиз келишув мавзуси кўриб чиқилди.
Мўғулистон президенти Администрацияси раҳбари Гомбожавин Занданшатар билан учрашувда ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорликни тизимли ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар вақтинчалик савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни, шунингдек, ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасида савдода имтиёзли режимни имзолаш ва жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин билан учрашувда ЕОИИ ва Сербия ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимни амалга ошириш режалари, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.