Мирзиёевнинг Қозонга ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Казань и отбыл в Ташкент
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Казань и отбыл в Ташкент
Ўзбекистон Президенти "БРИКС плюс" саммитининг ялпи мажлисида барқарор тараққиёт йўлидаги умумий мақсадларга эришишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Саммит доирасида Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Хитой раиси Си Цзиньпин, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Вьетнам бош вазири Фам Минь Тинь, Татаристон раиси Рустам Минниханов, Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф, "Сбербанк" бошқаруви раиси Герман Греф билан учрашув ва музокаралари бўлиб ўтди.
Шунингдек, Мирзиёевни Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Татаристоннинг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан янги имкониятлардан фойдаланиш ниятида — Мирзиёев