Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

МДҲ кузатувчилари сайловдан бир кун олдин Ўзбекистонда қисқа муддатли мониторинг ўтказади

МДҲ кузатувчиси Ўзбекистоннинг Москвадаги сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш тартиби билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. МДҲ кузатувчиси Ўзбекистоннинг Москвадаги сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш тартиби билан танишди, дея хабар берди "Дунё" АА.
МДҲ бош котиби ўринбосари Денис Трефилов Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участкасида бўлди. У муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов участкаси овоз берувчилар учун яратилган шароитлар ва комиссия аъзолари фаолияти билан танишди.
Ўзбекистонда парламент сайловлари демократия йўлидаги муҳим қадам бўлади – Ботиржон Асадов
"Миссиямизга МДҲ бош котиби Сергей Лебедев бошчилик қилмоқда. Бугунги кунга қадар миссия ишида 167 нафар кузатувчи иштирок этмоқда. Кўпчилик 26 октябрь куни қисқа муддатли мониторинг ўтказиш учун Ўзбекистонга боради. Миссия таркибига анъанавий тарзда МДҲга аъзо давлатлар вакиллари, МДҲ ПА ва МДҲ Ижроия қўмитасидан кузатувчилар гуруҳи киради", — деди Трефилов.
Унинг сўзларига кўра, сайлов участкасида сайлов ҳуқуқларини таъминлаш учун барча шароит яратилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича МДҲ кузатувчилари миссиясининг штаб-квартираси очилган.
Парламент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 16-27 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
МДҲ Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнини ижобий баҳолади