Саидов Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Вазир элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Кеча, 18 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мисрнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида хабар берди.
Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди. Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади”, - деб ёзади Саидов.
Вазир элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилади.
Миср ўзбекистонлик талабалар учун ноёб адабиёт ва дарсликлар юборди — улар нима ҳақида?