https://sputniknews.uz/20241017/egypt-uzbekistan-talabalar-noyob-adabiyot-darsliklar-46168771.html
Миср ўзбекистонлик талабалар учун ноёб адабиёт ва дарсликлар юборди — улар нима ҳақида?
Миср ўзбекистонлик талабалар учун ноёб адабиёт ва дарсликлар юборди — улар нима ҳақида?
Sputnik Ўзбекистон
Адабиёт ва дарсликлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, унинг ҳузуридаги Дипломатик академия ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига берилади. 17.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-17T12:19+0500
2024-10-17T12:19+0500
2024-10-17T19:52+0500
жамият
ўзбекистон
миср
китоб
отм
талабалар
элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/11/46165984_0:48:915:563_1920x0_80_0_0_4a5a01b7e654f525273d26e0a56dbfc5.jpg
TOШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Миср Ўзбекистон олий таълим муассасалари учун 500 тадан зиёд ноёб адабиёт ва дарсликларни тақдим қилди, дея хабар берди "Дунё" АА. Китоб ва дарсликлар Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик тадқиқотлар институти, Араб давлатлари лигаси ва "Ал-Азҳар" диний мажмуаси кутубхонаси фондидан Ўзбекистон элчихонасига топширилди. Шунингдек, мусулмон оламидаги энг қадимий ва энг нуфузли олийгоҳлардан ҳисобланган "Ал-Азҳар аш-Шариф" диний мажмуаси эса "Ал-Азҳар" университетида талабаларга ўқитиладиган қимматли адабиётлар, муқаддас Ислом дини ва маънавиятга чорловчи қўлланмаларни тақдим этди. Айтилишича, мазкур қадам Ўзбекистон ва Миср олий таълим муассасалари ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг кичик бир мисоли. Чунки сўнгги йилларда талабалар ва ўқитувчи алмашиш, ўзаро малака ошириш бўйича ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20241016/uzbekistan-egypt-muftiy-fatvolar-hamkorlik-46148833.html
ўзбекистон
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/11/46165984_51:0:864:610_1920x0_80_0_0_7e08727f9bdabcfbf64e9c95348957c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, миср, китоб, отм, талабалар, элчихона
жамият, ўзбекистон, миср, китоб, отм, талабалар, элчихона
Миср ўзбекистонлик талабалар учун ноёб адабиёт ва дарсликлар юборди — улар нима ҳақида?
12:19 17.10.2024 (янгиланди: 19:52 17.10.2024) Адабиёт ва дарсликлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, унинг ҳузуридаги Дипломатик академия ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига берилади.
TOШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Миср Ўзбекистон олий таълим муассасалари учун 500 тадан зиёд ноёб адабиёт ва дарсликларни тақдим қилди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Китоб ва дарсликлар Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик тадқиқотлар институти, Араб давлатлари лигаси ва "Ал-Азҳар" диний мажмуаси кутубхонаси фондидан Ўзбекистон элчихонасига топширилди.
“Дипломатик тадқиқотлар институти томонидан инглиз ва араб тилларида тақдим этилган китоблар замонавий дипломатия, сиёсат, иқтисод, фалсафа, Яқин Шарқдаги жараёнлар, минтақадаги давлатлар тарихи ва кўп йиллик муаммоларни ҳал қилиш истиқболлари каби мавзуларни қамраб олган”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, мусулмон оламидаги энг қадимий ва энг нуфузли олийгоҳлардан ҳисобланган "Ал-Азҳар аш-Шариф" диний мажмуаси эса "Ал-Азҳар" университетида талабаларга ўқитиладиган қимматли адабиётлар, муқаддас Ислом дини ва маънавиятга чорловчи қўлланмаларни тақдим этди.
“Ушбу китоблар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, унинг ҳузуридаги Дипломатик академия ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига тақдим этиш режалаштирилган”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, мазкур қадам Ўзбекистон ва Миср олий таълим муассасалари ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг кичик бир мисоли. Чунки сўнгги йилларда талабалар ва ўқитувчи алмашиш, ўзаро малака ошириш бўйича ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.