Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистонда Россиянинг ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи заводи қурилади

Завод 2025 йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонда ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқариш заводини қуради. Бу ҳақд Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида "Арнест қадоқлаш ечимлари" АЖ билан "Навоий саноатни ривожлантириш комплекси" махсус саноат парки ҳудудида ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқариш заводини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битими имзоланди.
В Узбекистане совместно с Россией начнут производить алюминиевую упаковку для напитков
Ҳужжатга кўра, жамият инвестициялари тахминан 100 миллион долларни ташкил этади. Алюминий ичимликлар қутисини ишлаб чиқариш учун 2 та замонавий юқори технологияли линияларни ўрнатишга йўналтирилади.
Корхонанинг қуввати йилига 1,5 миллиард банкадан ошади. Икки юздан ортиқ янги юқори малакали иш ўринлари яратилади.
“Завод 2025 йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ичимликлар учун алюминий қадоқлаш идишларини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда илгари тақдим этилмаган янги технологиядир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоиздан ортиғини экспорт қилиш режалаштирилган.
“Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш компаниянинг ЕОИИ, Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатлари экспорт бозорларидаги таклифини сезиларли даражада оширади. Шунингдек Россияда ишлаб чиқарилган экспорт ҳажмларини Россия бозорларига йўналтиришга имкон беради", — деди "Арнест қадоқлаш ечимлари" бош директори Александр Исаев.
"Арнест қадоқлаш ечимлари" Россия ва ЕОИИда алюминий банка ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланади.
Ўзбекистонда Россиянинг алюминий маҳсулотлари кўпаяди — тафсилотлар