https://sputniknews.uz/20241015/uzbekistan-russia-ichimliklar-alyuminiy-qutilar-zavod-46130543.html
Ўзбекистонда Россиянинг ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи заводи қурилади
Ўзбекистонда Россиянинг ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи заводи қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Завод 2025 йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган. 15.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-15T14:18+0500
2024-10-15T14:18+0500
2024-10-15T14:39+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
навоий вилояти
завод
ўзбекистон ва еоии
еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0f/46129817_0:52:1001:615_1920x0_80_0_0_91deeee746e5c59b45efdba4f127e33b.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонда ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқариш заводини қуради. Бу ҳақд Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида "Арнест қадоқлаш ечимлари" АЖ билан "Навоий саноатни ривожлантириш комплекси" махсус саноат парки ҳудудида ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқариш заводини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битими имзоланди.Ҳужжатга кўра, жамият инвестициялари тахминан 100 миллион долларни ташкил этади. Алюминий ичимликлар қутисини ишлаб чиқариш учун 2 та замонавий юқори технологияли линияларни ўрнатишга йўналтирилади.Корхонанинг қуввати йилига 1,5 миллиард банкадан ошади. Икки юздан ортиқ янги юқори малакали иш ўринлари яратилади.Қайд этилишича, ичимликлар учун алюминий қадоқлаш идишларини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда илгари тақдим этилмаган янги технологиядир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоиздан ортиғини экспорт қилиш режалаштирилган."Арнест қадоқлаш ечимлари" Россия ва ЕОИИда алюминий банка ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20240627/uzbekistan-russia-alyuminiy-44551144.html
ўзбекистон
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0f/46129817_55:0:944:667_1920x0_80_0_0_5711e90cc07dc3975392bd86bdade16d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, навоий вилояти, завод, еоии
иқтисод, ўзбекистон, россия, навоий вилояти, завод, еоии
Ўзбекистонда Россиянинг ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқарувчи заводи қурилади
14:18 15.10.2024 (янгиланди: 14:39 15.10.2024) Завод 2025 йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонда ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқариш заводини қуради. Бу ҳақд Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда
маълум қилинди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида "Арнест қадоқлаш ечимлари" АЖ билан "Навоий саноатни ривожлантириш комплекси" махсус саноат парки ҳудудида ичимликлар учун алюминий қутилар ишлаб чиқариш заводини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битими имзоланди.
Ҳужжатга кўра, жамият инвестициялари тахминан 100 миллион долларни ташкил этади. Алюминий ичимликлар қутисини ишлаб чиқариш учун 2 та замонавий юқори технологияли линияларни ўрнатишга йўналтирилади.
Корхонанинг қуввати йилига 1,5 миллиард банкадан ошади. Икки юздан ортиқ янги юқори малакали иш ўринлари яратилади.
“Завод 2025 йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ичимликлар учун алюминий қадоқлаш идишларини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда илгари тақдим этилмаган янги технологиядир. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоиздан ортиғини экспорт қилиш режалаштирилган.
“Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш компаниянинг ЕОИИ, Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатлари экспорт бозорларидаги таклифини сезиларли даражада оширади. Шунингдек Россияда ишлаб чиқарилган экспорт ҳажмларини Россия бозорларига йўналтиришга имкон беради", — деди "Арнест қадоқлаш ечимлари" бош директори Александр Исаев.
"Арнест қадоқлаш ечимлари" Россия ва ЕОИИда алюминий банка ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланади.