Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан қатъият билан бормоқда — Умаханов

Федерация Кенгаши вакили Ўзбекистон раҳбарияти жамиятда аёллар ролини босқичма-босқич ошириб бораётганига алоҳида эътибор қаратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан қатъият билан бормоқда, деди Россия Федерация Кенгашининг Фан, таълим ва маданият қўмитаси раиси ўринбосари Ильяс Умаханов 11 октябрь куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган парламент сайловларига бағишланган брифингда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный парламентским выборам
“Ўзбекистон ўз халқининг тарихий ва маданий анъаналарига таянган ҳолда демократик ислоҳотлар йўлидан қатъият билан бормоқда. Ва мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида фуқароларнинг кенг кўламли ва тўлақонли иштирокини таъминламоқда”, - деди Умаханов.
Шунингдек, Федерация Кенгаши вакили Ўзбекистон раҳбарияти жамиятда аёллар ролини босқичма-босқич ошириб бораётганига алоҳида эътибор қаратди.
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный парламентским выборам
“Қонунчиликда белгиланган, парламентда аёллар улушини 40% га етказиш – бу жуда юқори марра”, - деди сенатор.
Брифингда сўзга чиққан Россия Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Николай Булаев МСКнинг 48 та ҳудудий бўлимлари Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан ташкил этилаётган сайлов жараёнларини муваффақиятли ташкил қилиш учун барча керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный парламентским выборам
Шунингдек, Булаев, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш учун Россия сайлов комиссиясидан 16 кишидан иборат салмоқли делегация ташриф буюришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, хорижий мамлакатда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун фуқаролар https://saylov.mfa.uz/ сайтида рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
27 октябрда овоз бериш учун Ўзбекистоннинг 39 та хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари, жумладан Россия ҳудудида 7 та сайлов участкаси ташкил этилади.

Ундан ташқари, кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари гуруҳли яшаётган ва ишлаётган манзилларда 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин сайёр сайловлар ташкил этилади.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Парламент сайловлари: МДҲ кузатувчилари Тошкент вилояти сайлов комиссиясини бориб кўришди