Парламент сайловлари: МДҲ кузатувчилари Тошкент вилояти сайлов комиссиясини бориб кўришди
© МПА СНГ МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини кузатишни бошлади
© МПА СНГ
Oбуна бўлиш
МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини кузатишни бошлади.
TOШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) кузатувчилари Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясини бориб кўришди, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
МДҲ ПА Кенгаши бош котиби маслаҳатчиси Сергей Караваев ва МДҲ ПА иштирокчи давлатларда демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДРМХИ) экперти Станислав Ткаченко Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг узоқ муддатли мониторингини бошлади.
© МПА СНГ МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини кузатишни бошлади
МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини кузатишни бошлади
© МПА СНГ
Қайд этилишича, МДҲ ППА кузатувчилари Нуравшон шаҳридаги Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига ташриф буюриб, комиссия раиси Улуғбек Тўхтаев билан учрашди.
“Комиссия барча даражадаги сайловларни ўтказиш учун масъул бўлган йирик ҳудудий тузилмалардан биридир. Тошкент вилояти комиссиясининг ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Улуғбек Тўхтаев сайловга тайёргарлик кўришда улар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликни ижобий баҳолади”, — дейилади МДҲ ПА хабарида.
Айтилишича, вилоят комиссияси томонидан сайлов участкаларини жиҳозлаш, имконияти чекланган фуқароларнинг овоз бериш учун бинолардан фойдаланиши, шунингдек, ҳарбий қисмлар ва тиббиёт муассасаларидаги махсус сайлов участкаларида овоз бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Тошкент вилоятида бир мандатли 7 та сайлов округи тузилди ҳамда республика партия Кенгашлари томонидан 35 нафар номзод кўрсатилди. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига 60 та сайлов округлари тузилди. Мазкур округларга 5 та партиядан 300 нафар номзод кўрсатилди. Шаҳар-туманларда депутатлик ўринларига жами 530 та ўрин белгиланган бўлиб, тўлиқ номзодлар тақдим этилди. Ҳудудда 1 минг 6 та сайлов участкаси тузилди.
Кузатувчилар, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев билан ҳам учрашишди. Қайд этилишича, кузатув гуруҳи аъзолари сайловнинг қисқа муддатли мониторингини ўтказиш даврида гуруҳ ва Марказий сайлов комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида ҳам келишиб олишди.
© МПА СНГ МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини кузатишни бошлади
МДҲ ПА кузатувчилари Ўзбекистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини кузатишни бошлади
© МПА СНГ
“Марказий сайлов комиссияси раҳбари кузатувчиларга Ўзбекистон Республикаси парламентига навбатдаги сайловга тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берди. У барча даражадаги сайлов комиссияларини шакллантириш ва тайёрлаш босқичи якунлангани ва сайловолди ташвиқоти бошланганини маълум қилди”, — дейилади хабарда.
Низамходжаев МДҲ ПА билан конструктив ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.
“МДҲ ПА Марказий сайлов комиссиясининг Ҳамдўстлик мамлакатлари бўйича сайлов соҳасидаги ҳамкорларидан бири бўлиши билан бирга, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўтказилган сайловларни мониторинг қилиш ва унинг натижалари бўйича муҳим тавсиялар беришда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Сайловнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда халқаро ташкилотлар, сайловни кузатиш миссиялари, хусусан, МДҲ ПАнинг тавсияларини миллий қонунчилигимиз ва амалиётимизга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда”, — дея хабар берди МСК матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, кеча МДҲ миссияси Ўзбекистон парламенти сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича иш бошлади. Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайлови 27 октябрь куни бўлиб ўтади, сайловолди ташвиқоти 26 июлдан бошланди, номзодлар 22 сентябрдан бошлаб сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда.