Ахсикентда зинапоя ва ноёб ерости йўллари топилди

Барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан қурилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Археологлар Ахсикентда 2,3 метрлик зинапоя ва иккита ноёб ерости йўлларига дуч келишди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3

“Археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдилар. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди. Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12-поғонаси очилди. Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келдилар. Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак дастлабки топилган катта йўлга боғланади”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, барча йўлаклар бутун, аркасимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан қурилган.

“Ҳозирда италянча дея таърифланган раковина, ерости ва полости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазувлар жараёнида топилди”, — дея қайд этилган хабарда.

Ахсикент экспедицияси раҳбарининг сўзларига кўра, объектнинг усти октябрь ойида ёпилиши керак.
Ахсикентда XI қазув объектидан сўнгги эллик йилдаги энг нодир топилмалар топилди.

“Бу объектнинг устини октябрь ойида узил-кесил ёпишимиз керак. Агар қурувчилар бунга улгуришмаса, яна тупроқ ташлаб консервация қилишимизга тўғри келади. Объект ўта ноёб”, — дейди Ахсикент экспедицияси раҳбари, профессор Абдулҳамид Анорбоев.

Ҳозирда музейлаштирилаётган қисмлар қуйидагилардан иборат:
1.
XVIII қазув объекти: 10-12 асрларда фаолият юритган ерости сув иншоотининг кузатув пункти, биринчи шаҳристоннинг 13 асрнинг бошларига оид Хоразмшоҳлар даврида қурилган мудофаа девори ва турар жой қолдиқлари;
2.
XI қазув объекти: 11-12 асрларга оид пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли тагхона ва маҳобатли турар жой қолдиқлари, Фарғона водийсида илк бор топилган Қорахонийлар даври деворий расм намуналари ҳамда юқорида қайд этилган ерости иншоотлари ва нодир қурилмалар мавжуд;
3.
XIX қазув объекти: шаҳарнинг эрамиздан аввалги 3-1 асрларида қурилган маҳобатли мудофаа деворлари ва ерости сув йўли;
4.
XXIV қазув объекти: 11-12 асрларга оид маҳобатли турар жой қолдиқлари.
Ахсикент тарихий ёдгорлигидан нималар топилди
Маълум қилинишича, тез орада 100 гектарга яқин қисми бутун сақланган ёдгорлик ва ундаги сўнгги топилмалар ҳақида "National Geographic" ҳужжатли фильм суратга олади.
Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди — фото